ЖССТ туберкулёзни даволашда қўлланиладиган дорилар дозаларини янгилади
Фото: Архив сурат
Дунёда ҳар йили сил касаллиги туфайли 1,4 миллиондан ортиқ одам вафот этади. Хасталик эрта босқичда аниқланмаса, бемор йил давомида 10-15 кишига бу хавфли инфекцияни юқтириши мумкин.
Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ туберкулёзга чалинган бемор болалар ва ўсмирларни даволашда қўлланиладиган бедаквилин ҳамда деламанид препаратлари дозалари бўйича янги тавсияларини эълон қилди.
Ушбу кўрсатмалар (юқоридаги суратларга қаранг) 46 килограммгача бўлган ўғил-қизларда унинг дориларга чидамли турларини муолажа қилишга мўлжалланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг