ЖССТ раҳбари «COVID-19»нинг янада хавфли штамми ҳақида гапирди
Фото: Коммерсантъ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус «COVID-19»нинг янада хавфли штамми эҳтимоли ҳақида гапирди.
Унинг таъкидлашича, айни пайтда коронавируснинг янада юқумли, хавфли варианти пайдо бўлиши учун идеал шароитлар мавжуд.
ЖССТ раҳбарининг айтишича, айрим мамлакатларда эмлашнинг кенг қамрови, коронавируснинг «Омикрон» штаммида касалликнинг нисбатан енгилроқ кечаётгани каби фактлар пандемия тугагани ҳақида «хавфли ривоят» пайдо бўлишига олиб келди. Шу билан бирга, Гебрейесус дунёда ҳар ҳафтада 70 мингга яқин одам «COVID-19»дан вафот этаётганини, соғлиқни сақлаш тизимлари юклама билан ишлаётгани боис, вирус эволюциясини кузатиш учун куч етарли эмаслигини эслатиб ўтди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг