Жорий йилнинг ўтган даврида «Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналарида 3,1 млрд. сўмлик пул маблағларининг асоссиз сарфланиши олди олинди

16:10 26 Октябр 2022 Иқтисодиёт
510 0

Бунга харидлар жараёнининг очиқ ва шаффофлигини ҳамда «Давлат харидлари» Қонуни талабларига мувофиқ ўтказилишини таъминлаш натижасида эришилди.

Шунингдек, харидлар жараёнида иштирокчиларнинг ўзаро тил бириктиришлари, рақобат муҳитини чеклашга уриниш ҳамда балл қўйишда баҳолаш мезонларига нохолис ёндашувларни бартараф этилиши натижасида жами 29,1 млрд.сўмлик шартномаларнинг тузилиши рад этилиб, аниқланган манфаатлар тўқнашувига чек қўйилди.

Турли коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида ўтказилган 15 та хизмат суриштируви натижасида , 5 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди, 8 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 36 нафар масъул ходимларга нисбатан турли хилдаги интизомий жазолар (ҳайфсан, огоҳлантириш ва ҳ.к) қўлланилди, 22 нафар ходимнинг иш ҳақидан жарима ундирилди, 9 та ҳолат бўйича тўпланган материаллар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ тартибот органларига юборилди.

АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзкимёсаноат» АЖ ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков тизимда коррупцияга қарши ички назорат фаолияти ҳақида маълумот берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер