Жорий йилнинг 22 сентябрь — 20 октябрь кунлари «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови ўтказилади
Архив сурат
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови ўтказилади.
Танлов шу йилнинг 22 сентябрь – 20 октябрь кунлари оралиғида ўтказилиб, 3 босқичда ташкил этилади.
Танлов ғолиблари 25 миллион сўмлик пул мукофоти билан тақдирланади.
Шунингдек, 2-ўрин соҳибларига (2 нафар) моноблок, 3-ўрин соҳибларига (2 нафар) ноутбук ҳамда номинациялар ғолибларига турли хил эсдалик совғалари тадқим этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг