Бу ҳақда пойтахтимизда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди. Яъни йил якуни бўйича республикамизда умумий қиймати 232,9 млн. доллар бўлган 12 та лойиҳа ишга туширилиб, 1 524 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Жумладан, «Оҳангаронцемент» АЖда 2,4 млн. тонна цемент ишлаб чиқариш, «Тошкент темир бетон ва уй қурилиш комбинати» УКда 120 минг куб метр темир-бетон ва газобетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, «Урганч қурилиш материаллари» МЧЖда 30 минг тонна оҳак ишлаб чиқариш, “Sogda Stroy Group” МЧЖда 120 минг тонна гранит ва шағальни қайта ишлаш, «Евро Глобал инвест» МЧЖда 180 минг кв метр уй-жой учун темир бетон йирик панеллари, “4-Кишлок курилиш комбинати» МЧЖда 40 минг куб метр темир бетон буюмлари ишлаб чиқариш лойиҳалари шулар сирасига киради.
Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурларига асосан дастлабки рўйхатга асосан 2020 йилда қурилиш материаллари соҳасида умумий қиймати 12 трлн. 490 млрд. сўмлик жами 1 061 та лойиҳани, шу жумладан 11 ойда 11 трлн. 730 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган.
Мазкур лойиҳалар туфайли янги турдаги импорт ўрнини босувчи базальт ва шиша толали иссиқлик сақловчи плиталар ва композит арматуралар, керамогранит, обой, мармар, травертин ва гранит плиталари, сантехника буюмлари, лок-бўёқ маҳсулотлари, акрил маҳсулотлари, керамик плиткалар ва санитар-техник буюмлар, газобетон ва пенобетон блоклари, паркет, ламинат каби қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россия Федерацияси, Хитой, Туркия, Германия, Франция, Беларусь ва Жанубий Корея давлатларига давлат ташрифи доирасида 2017-2020 йилларда замонавий импорт ўрнини босувчи қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун ҳорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида илғор хорижий компаниялар билан умумий қиймати 2 295,3 млн. долларлик 44 та Меморандум ва Келишувлар имзоланди. Шулардан бугунги кунга келиб 428,5 млн. долларлик 22 та лойиҳа амалга оширилди.Уларнинг 6 таси 2020 йилда, 5 таси – 2021 йилда ва 11 таси 2022-2023 йилларда ишга туширилиши кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг