Жорий йилда қанча пахта толаси қайта ишланади?

14:04 12 Февраль 2020 Иқтисодиёт
3788 0

Ўтган йили республикамиздаги жами пахта майдонларининг 654,5 минг гектарида (63%) 73 та пахта-тўқимачилик ташкилотчилари томонидан 88 та туманда 1,7 млн тонна пахта хомашёси “кластер” усулида етиштирилди.

Тизим корхоналари томонидан сифатли, рақобатбардош, юқори рақамли ип-калава ишлаб чиқариш мақсадида мавжуд ўрнатилган технологик ускуналарни модернизациялаш, янги корхоналар ташкил этилиши натижасида йил бошидаги 808 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш қуввати йил якунига келиб 988 минг тоннага оширилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 февралдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллий пахта толасини қайта ишловчи корхоналар томонидан жами 761 минг тонна пахта толаси ўзлаштирилди. 608 минг тонна сифатли, рақобатбардош ип-калава ишлаб чиқарилди.

Жорий йилда эса 2020 йилда пахта толасини қайта ишлаш корхоналари қуввати 1,1 млн тоннадан ошади ҳамда 945 минг тонна пахта толаси ўзлаштирилиб, 740 минг тонна ип калава ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер