Жорий йилда 3200 дан ортиқ мактабларда “Электрон таълим тармоғи” ахборот тизими татбиқ этилади
Кейинги йилларда юртимизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқувчиларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, соҳани замон талаблари асосида модернизация қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, умумтаълим мактабларидаги интернет тармоғи ва улардаги мавжуд компьютер техникасини онлайн мониторинг қилиш мақсадида ягона “Электрон таълим тармоғи” ахборот тизими ишлаб чиқилди.
Мазкур ахборот тизими Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида тажриба-синовдан ўтказилиб, ўтган давр мобайнида 2 мингта мактабга белгиланган тартибда ўрнатилди. 2022 йилда эса 3 минг 200 дан ортиқ умумтаълим мактабларига ўрнатиш режалаштирилган.
Бу ҳақда парламент қуйи палатасида бўлиб ўтган навбатдаги “Ҳукумат соати”да халқ таълим вазири Б. Саидов маълум қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг