Жорий йил 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида биринчи Осиё хотин-қизлари форуми ўтказилади

19:00 24 Апрель 2024 Жамият
414 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова маълум қилди.

Форумда Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентларининг аёл аъзолари, ҳукуматлари раҳбарлари, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ишбилармон аёллар, сиёсатшунослар, ижтимоий соҳа фаоллари, олимлар, иқтисодиёт тармоқлари ва турли соҳалар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Форум 10 та параллель сессия доирасида ўтказилади.

Сессияларда хотин-қизларнинг фан, таълим ва инновацион фаолиятдаги иштироки ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланиши, ҳозирги глобал иқтисодиётда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш орқали камбағалликни камайтириш, тадбиркорлик, етакчилик ва инновацияларга жалб этиш масалалари муҳокама қилинади.

Форумнинг асосий ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги. Форумнинг халқаро ҳамкори — «БМТ аёллар» тузилмаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер