Жорий йил 1 мартдан 15 августга қадар ов қилиш мавсуми якунланди

19:38 01 Март 2023 Жамият
805 0

Фото: Халқ сўзи

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Табиат ресурслари вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдурашид Садиқов маълум қилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 2-иловасида белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ, жорий йилнинг 28 февралидан мамлакатимизда ёввойи ҳайвонлар ва қушлар учун жорий ов мавсуми якунланди.

Айтиш ўринлики, овга қизиқиш вa ишқибозлик кўпчиликда кузатилади. Лекин oв қилишнинг ҳам ўзига хос талаблари бор. Мамлакатимизда бу борадаги тартиб-қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунида белгиланган, шунга кўра ов қилишдан олдин қуйидаги талаблар бажарилиши шарт:

— Ўзбекистон овчилик ва балиқчилик спорт бирлашмасининг аъзолигини олиш;

— Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларидан ов қуролини рўйхатдан ўтказган ҳолда тегишли рухсатнома олиш, шу жумладан, пневматик қурол учун ҳам.

Ушбу талаблар бажарилгандан сўнг овчи ов қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қуйидаги ҳолатларда ов қилиш тақиқланади:

— ов қуролларининг тақиқланган турларидан ва ов қилишнинг тақиқланган усулларидан фойдаланган ҳолда ов қилиш;

— тақиқланган жойларда, ов қилиш тақиқланган мавсумларда ва муддатларда ов қилиш ҳамда ёввойи ҳайвонларнинг тақиқланган турларини овлаш;

— овчилик гувоҳномасисиз, ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномасиз, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномасиз ҳамда овчилик йўлланмасисиз ов қилиш.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси тизимига ерга эгалик ҳуқуқисиз жами 695 525 гектар майдон ов қилиш мақсадида бириктирилган.

Бирлашманинг жами аъзолари 41 минг нафар бўлиб, шундан 38 минг нафарини овчи фуқаролар, 3 минг нафарини балиқчилар ташкил этади.

Бундан ташқари, республикада 4 млн гектардан ортиқ 10 та ўрмон давлат ов хўжаликлари ҳамда 63,8 минг гектардан иборат 7 та хусусий ов хўжаликлари мавжуд.

Ов қилиш муддати йилнинг маълум даври бўлиб, бу давр мобайнида муайян турдаги ёввойи ҳайвонларни овлаш амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 290-сон қарорига мувофиқ браконьерлар томонидан ноқонуний овланган ҳайвонларга - ёши, катталиги, оғирлиги ва жинсидан қатъи назар, ҳар бир ҳайвон учун ундириш миқдори Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан белгиланган.

Табиий муҳитда яшайдиган ҳайвонлар ва қушларнинг ноқонуний овланишини олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, ўтган 2022 йилда ов қоидаларини бузишга оид 1 409 та ҳолат аниқланиб, қонунчиликда белгиланган тартибда жарима ва табиатга етказилган зарар белгиланди ва қонуний чора кўриш юзасидан материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилди. Шундан 36 та ҳолат бўйича жиноят иши очилган.

Шуни алоҳида айтиш ўринлики, бугунги кунда Табиат ресурслари вазирлиги томонидан вазирлик тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг ов қилиши ва ноқонуний ов жараёнларида иштирок этиши юзасидан ҳам қатъий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Экология бошқармаси ходимларининг ов жараёнида акс этган суратлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, белгиланган тартибда чоралар кўрилди. Ушбу ҳолат бўйича тизимда фаолият олиб борган 2 нафар ходим ўз фаолиятини соҳага оид қонун ҳужжатлари, низом ва лавозим йўриқномасида белгиланган ваколатлари доирасида амалга оширмаганлиги қонуний тартибда кўриб чиқилиб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида бўри ови билан боғлиқ жараёнда иштирок этган Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси Оҳангарон шаҳар бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи раҳбар ходим ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Албатта, юртимиз табиатини муҳофаза қилиш ҳар бир фуқаронинг энг асосий бурчидир. Бироқ, табиат муҳофазасига дахлдор бўлган соҳада ишлаб, амалдаги қонунлар талабини бузган ҳолда ов қилган тизим ходимларининг бундай хатти-ҳаракатларини асло кечириб бўлмайди.

Табиат ресурслари вазирлиги тизимида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Вазир Азиз Абдухакимов, бундан кейин вазирлик тизимида меҳнат қилаётган, табиатни муҳофаза қилишга масъул бўлган ходимлар қўлига ов қуроли олиб овга чиқиши табиат ҳимоячиси деган ваколатли тизим ходимига умуман ярашмаслигини таъкидлади.

Шу ўринда табиат ресурслари вазирлиги қонунда белгиланган тартибга асосан 1 мартдан 15 августгача ов қилиш мавсуми якунлангани ва ов қилиш мумкин бўлмаган ушбу муддат оралиғида барча юртдошларимизни қонун талабларига риоя этган ҳолда овга чиқмасликлари тўғрисида қатъий огоҳлантиради.

Огоҳлантиришларга қарамасдан ушбу муддатлар оралиғида ов билан шуғулланадиган фуқароларга ким бўлишидан қатъий назар қонунда белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилишини, қонун барча учун баробар эканлигини эслатган ҳолда барчани табиатни муҳофаза қилишга, экология ва атроф-муҳитни асрашга чақирамиз.

Шу ўринда барча юртдошларимиздан бу борада қонунбузилиш ҳолатларига дуч келинса, ўз вақтида Табиат ресурслари вазирлигининг ёзиб олишингизни сўрардим, «1157» қисқа ишонч рақамига ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Шунингдек, жорий ов мавсуми тугагани муносабат билан барча овчилардан ов йўлланмаларини 10 кун муддатда Ўзбекистон Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ва унинг ҳудудлардаги бўлимларига қонунчиликда белгиланган тартибда топшириш сўралади.

Унутманг! Ноқонуний ов қилиш қоидаларини ҳамда тегишли қонун ҳужжатларини бузганлик учун қонунчиликда қатъий жавобгарлик белгиланган. Бу борада юзага келадиган ҳар бир ҳолат бўйича ўрнатилган тартибда қонун устуворлиги таъмин

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер