Жонсон ишига қайтадиган сана маълум бўлди
Коронавирус инфекциясидан халос бўлган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 27 апрель куни ўз вазифасига қайтади. Бу ҳақда ҳукумат раҳбарининг расмий вакили маълум қилди.
Sky News Жонсон «одатдаги жадвалига қайтишга» тайёрлигини маълум қилди. Бир неча кун олдин Жонсоннинг 27 апрель куни ишга қайтиши ҳақида The Daily Telegraph хабар берган эди.
Dauning-strit вакилининг сўзларига кўра, бош вазир жума куни ўз маслаҳатчилари билан учрашган.
«Жонсон Британиянинг коронавирусга қарши курашда эришган ютуқлари тўғрисида сўнгги маълумотлар билан танишди», деди у.
Манбаларнинг таъкидлашича, Жонсон вақтинча унинг вазифасини бажариб турган биринчи вазир, ташқи ишлар вазири Доминик Рааб билан ҳар куни видео алоқада бўлган.
5 апрель куни Жонсон коронавирус сабаб касалхонага ётқизилди. Касалхонада Британия ҳукумати раҳбари бир ҳафта ётди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг