Жо Байден маъмурияти Хитойга қарши кураш учун рекорд миқдорда маблағ ажратишни режалаштирмоқда
Иллюстратив фото
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Хитойга қарши кураш учун рекорд миқдорда ҳарбий бюджет лойиҳасини юбориш ниятида. Бу ҳақда АҚШ армияси генерали ва Пентагон штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли маълум қилди.
«Ушбу бюджет Хитой билан стратегик рақобатимиз стратегияси ва жиддийлигига қаратилган», деди у ва Хитой Қўшма Штатлар учун узоқ муддатли геостратегик хавфсизлик муаммоси эканлигини таъкидлади.
Аввалроқ, Милли Вашингтоннинг Москва ёки Пекин билан уруш эҳтимоли ҳақида фикр билдирган эди. Унинг айтишича, миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан давлатлар манфаатлари тўқнаш келганига қарамай, бу муқаррар эмас.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг