Жо Байден Исроил ва ҲАМАС гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга жуда яқинлигини айтди. Буни можаро томонидагилар ҳам тасдиқламоқда

22:19 21 Ноябрь 2023 Дунё
408 0

Foto: DPA

Фаластин — Исроил можаросининг томонлари ҲАМАС радикал ҳаракатининг гаровга олинганларини озод қилиш бўйича келишувларга жуда яқин, уларнинг баъзилари тез орада уйларига қайтишлари мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда қилган чиқишида маълум қилди.

“Мен гаровга олинганларни қайтариш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида бир неча сўз айтмоқчиман. Барчангизга маълумки, биз бир неча ҳафта давомида бу борада фаол ишламоқдамиз. Биз ҳозир жуда яқинмиз. Тез орада бу гаровга олинганларнинг бир қисмини уйга олиб келишимиз мумкин”, деди Оқ уй раҳбари.

Нетаньяху гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув бўйича яхши хабарга умид борлигини айтди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху Ғазо секторидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича ҲАМАС билан музокаралар муваффақиятга эришганини айтди ва тез орада яхши хабар бўлишига умид билдирди.

“Менимча, ҳозир ҳам ортиқча гапиришга арзимайди, лекин умид қиламанки, тез орада яхши хабар бўлади”, — деди сиёсатчи.

Аввалроқ, Қатар Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мажида ал-Ансорий Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралар якунига етганини маълум қилганди. Дипломатнинг қайд этишича, ҳозирча томонлар якуний келишувларга эришилгунга қадар ҳеч қандай маълумот бера олмайди.

ҲАМАС ҳаракати матбуот котиби Иззат эл-Решикнинг айтишича, кутилаётган келишув “Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик болалар ва аёлларни озод қилиш эвазига гаровга олинган исроиллик аёллар ва болаларнинг озод этилишини” ўз ичига олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер