Жо Байден БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишни таклиф қилмоқда

01:27 09 Сентябр 2022 Дунё
1091 0

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байден, Давлат котиби Энтони Блинкен ва АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)даги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд 2022 йил сентябрь ойи охирида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеянинг юқори даражадаги ҳафталигида Хавфсизлик кенгаши ислоҳоти мавзусини кўтаради

Гап Хавфсизлик Кенгаши аъзолари сонини ошириш ҳақида кетмоқда. 

АҚШнинг доимий вакили БМТ Хавфсизлик Кенгаши мавжуд глобал воқеликни яхшироқ акс эттириши ва дунёнинг турли бурчакларидан келган овозларнинг хилма-хиллигини ўз ичига олиши керак, деган фикрни билдирди.

Унинг қўшимча қилишича, Бош Ассамблея сессиясида БМТнинг бошқа органларини ислоҳ қилиш масалалари ҳам кўтарилади.

Ҳозирда Кенгашга 15 та давлат аъзо – бешта доимий ва ўнтаси доимий бўлмаган. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари – Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция ҳисобланади.

Аввалроқ Томас-Гринфилд Россияни Хавфсизлик Кенгашидан чиқариш ҳақида гап йўқлигини айтган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер