Жиззахлик эркак 32 ёшли хотинини 7 марта пичоқ санчиб ўлдирди. Аёл қўшниси билан ишқий муносабатда бўлган

12:12 12 Август 2021 Жамият
1302 0

Жиззах вилоятида эркак ўз турмуш ўртоғини қўшниси билан ишқий муносабатини пайқаб 7 марта пичоқ санчиб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «Замон» хабар берди.

Дастлабки тергов қидирув тадбирларида аниқланишича Жиззах шаҳрида рўйхатда туриб вақтинча Ш.Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаро ўзига олдиндан таниш бўлган киракашлик билан шуғулланган маҳалладошини турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлганликда айбланган. Воқеадан хабардор бўлган аёлнинг эри хотинининг танасига ошхона пичоғи билан 7 маротаба уриб тан жароҳатлар етказган.

Оқибатда 32 ёшда бўлган жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер