Жиззахда қуриган арчани рухсатсиз кесган фуқаро жаримага тортилди
Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган ҳудудлар масалалари бўлими инспекторлари томонидан Шароф Рашидов туманида навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилганда, туманнинг «Раваллиқ» МФЙда яшовчи фуқаро З.Қ. томонидан ўзи яшайдиган кўча ёқасидаги 1 туп қуриган арча дарахтини рухсатсиз кесиб олинганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 1-қисмига асосан БҲМнинг беш баробари, яъни 1 350 000 сўм жарима қўлланилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг