Жиззахда Қозоғистонга кетаётган автобус ҳалокатга учради

09:48 17 Апрель 2026 Жамият
114 0

Фото: Жиззах вилояти ЙҲХБ

Жиззах вилояти Пахтакор туманида давлатлар аро қатновчи автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа бугун, 17 апрель куни соат 06:45 ларда, Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган «Тошкент-Термиз» М-39 йўлининг 957 километрида содир бўлган.

Аниқланишича, Қозоғистон Республикасига тегишли, Нукус-Олмаота йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган «Yutong» русумли йўловчи ташувчи транспорт воситаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда автобус ушбу йўлнинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмидаги йўлни иккига ажратувчи бетон тўсиққа урилган.

«Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Енгил тан жароҳати олган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган», дейилади вилоят ЙҲХБ хабарида.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер