Жиззахда маҳалла тизими ходимларига эҳтиром кўрсатилди
Фото: “Халқ сўзи”
Саид Донишев / «Халқ сўзи». Бугунги кунда Жиззах вилоятида ҳам маҳалла тизими борасида тизимли ишлар йўлга қўйилганки, бу эндиликда ўзининг ижобий самарасини бера бошлади.
Биргина ўтган 2023 йил мобайнида фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 36 та маҳалла идораси янгидан қурилди,15 таси реконструкция қилиниб, таъмирланди, ҳозирда 8 та маҳалла биноларида қурилиш ишлари давом этмоқда. Жорий йил якунига қадар манзилли дастурга асосан яна 30 та маҳалла биноси янгитдан барпо этилади.
Маҳалла тизими ходимлари кунига бағишлаб вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройида бўлиб ўтган тантанали тадбирда сўз олганлар шулар хусусида алоҳида тўхталишди.
Шунингдек, тадбирда давомида фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу тамойил асосида маҳалланинг ўрни ва нуфузини юксалтириш, юртимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги беқиёс хизматлари, халқимиз орасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, кўп асрлик анъаналаримизни асраб-авайлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ соҳа вакиллари юксак давлат мукофотлари ҳамда вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг