Жиззахда ички ишлар ходими ўз кўкрагига ўқ узиб, вафот этгани маълум қилинди

15:18 03 Апрель 2021 Жамият
1638 0

Жиззах вилояти прокуратураси Дўстлик туманида ички ишлар ходими ўзининг кўкрагига ўқ узиб, вафот этгани тўғрисидаги мақола бўйича маълумот берди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 2020 йил 29 август куни соат тахминан 09:40 да содир бўлган. Дўстлик туман ички ишлар бўлими маъмурий биносининг назорат ўтказиш пунктида хизматга жалб қилинган туман ички ишлар ходими бўлган марҳум Ш.Б ўзига бириктирилган «Макаров» 7230-рақамли жанговар қурол билан кўкрак қисмига бир маротаба ўқ узган.

Тан жароҳати олганлиги сабабли туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан, Ш.Б. соат 10:30 да вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер