Жиззахда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

14:38 04 Январь 2024 Жамият
719 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Арнасой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Ў. фуқаро Ў.О.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган ўқув-машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер