Жиззах вилоятида суриялик жангарилар сафига қўшилишга уринган йигит ушланди
Фото: Иллюстратив фото
Жиззах вилоятида Суриядаги жангарилар сафига қўшилишга уринган 21 ёшли йигит қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумотларга кўра, Пахтакор туманида яшовчи маҳаллий фуқаро 2019-2021 йилларда хорижда ишлаб, «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти таъсирига тушиб қолган.
Жиноятчи Ўзбекистонга қайтгач, ўнлаб тенгдошлари орасида радикал ғояларни фаол равишда тарқата бошлаган.
У Ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг