Жиззах ва Андижонда шифохонага ишга жойлаштиришни ваъда қилганлар ушланди

21:02 26 Июнь 2025 Жамият
352 0

Пахтаобод ва Дўстлик туманлари тиббиёт бирлашмаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасининг кадрлар бўлими назоратчиси Б.Х. фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Х.Э. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, уни Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 21 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер