ЖЧ-2018. Плей-оффнинг дастлабки икки иштирокчиси маълум
Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи туридан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтди. Унда Осиёнинг икки клуби мусобақа фаворитлари қаторида эътироф этилаётган терма жамоаларга қарши майдонга тушди.
А гуруҳида Уругвай терма жамоаси Саудия Арабистони вакилларига қарши майдонга тушиб, Луис Суарес томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонишди. Натижада ушбу ғалабадан кейин 6 очко тўплаган жанубий америкаликлар худди шундай натижа қайд этиб турган Россия терма жамоаси билан биргаликда муддатидан олдин 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.
Куннинг сўнгги учрашувида Эрон ва Испания терма жамоалари ўзаро куч синашишди. Қайд этиб ўтиш керак, Карлуш Кейруш бошчилигидаги терма жамоа шу куни рақибига муносиб қаршилик кўрсата олди. Биргина Диего Коста томонидан киритилган гол испанларга мундиалдаги дастлабки уч очкони тақдим этди.
B гуруҳида 2-турдан кейин Португалия ва Испания терма жамоалари бир хил — 4 очкодан тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Эронда 3 очко мавжуд. Бирорта ҳам очко жамғара олмаган Марокаш эса муддатидан олдин мусобақа билан хайрлашди.
А гуруҳи
Уругвай – Саудия Арабистони 1:0 (1:0)
Гол: Суарес (23).
Уругвай: Муслера, Варела, Хименес, Годин, Касерес, Санчес (Нандес, 82), Весино (Торрейра, 59), Бентанкур, Родригес (Лаксальт, 59), Кавани, Суарес.
Саудия Арабистони: Ал-Овайс, Ал-Брейк, Хавсавий, Ал-Булайхи, Аш-Шаҳроний, Ал-Жассим (Ал-Могауи, 44), Отайф, Бахебри (Канно, 75), Ал-Фараж, Ад-Досарий, Ал-Муваллад (Ас-Сахлавий, 78).
В гуруҳи
Эрон – Испания 0:1 (0:0)
Гол: Диего Коста (54).
Эрон: Бейранванд, Резаян, Пуралиганжи, Хусайни, Ҳожисафи (Муҳаммади, 69), Эззатоллаҳи, Тареми, Иброҳими, Амири (Годдос, 86), Ансарифард (Жаҳонбахш, 74), Азмун.
Испания: Де Хеа, Карвахаль, Пике, Рамос, Альба, Бускетс, Васкес (Асенсио, 80), Сильва, Иньеста (Коке, 71), Иско, Диего Коста (Родриго, 89).
Огоҳлантиришлар: Амири (79), Иброҳими (90).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг