Жажжилар яйраган, ота-оналар қувонган кун

15:27 12 Февраль 2024 Жамият
377 0

Қарши шаҳрининг Хўжахиёл маҳалласида жойлашган 23-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг эски биноси 1956 йилда қурилган бўлиб, сўнгги йилларда мутлақо яроқсиз ҳолга келиб қолган ва ўз фаолиятини тўхтатган эди.

2023 йилда тегишли инвестиция дастури асосида эски бино бузиб ташланиб, унинг ўрнида уч қаватли замонавий боғча биноси барпо этилди.

— Бунёдкорлик ишлари корхонамиз қурувчилари томонидан амалга оширилди, — дейди “Мелиотаъмирқурилиш” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мақсуд Жабборов. — Қурилиш-пудрат ишларининг умумий лойиҳа қиймати 4 миллиард 636 миллион сўмдан ошиқни ташкил этди. Бу маблағ ҳисобидан бино қурилиб, болажонларнинг сифатли таълим ва тарбия олишлари, боғча ходимларининг эса самарали фаолият олиб бориши учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилди.

Янги ДМТТ биносининг фойдаланишга топширилиши ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Маросимда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов иштирок этди.

Шу куни Қарши шаҳрининг Шодлик маҳалласи ҳудудида 360 ўринли яна бир Давлат мактабгача таълим ташкилот биноси фойдаланишга топширилди.

Эътиборли томони, ушбу боғча биноси ҳам 1974 йилда қурилган бўлиб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Олиб борилган капитал реконструкция ишлари давомида бино мутлақо янги қиёфа касб этиб, барча зарур шарт-шароитлар яратилди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер