«Жарқўтон» археологик ёдгорлигида сайёҳлар учун қулайликлар яратилади
Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган Жарқўтон ёдгорлиги Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги шаҳар харобалари ҳисобланади. Археологлар томонидан Жарқўтон ёдгорлигида ҳукмдор саройи, ҳунармандчилик устахоналари, оташпарастлар ибодатхонаси ва 20 гектар майдонда қадимий қабристон очиб ўрганилган. Ушбу тадқиқотлар натижасида қўлга киритилган сўнги бронза даврига оид қадимги деҳқончилик маданияти моддий ашёлари Тошкент, Самарқанд шаҳарларидаги ҳамда Термиз археология музейида сақланмоқда.
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, ҳудудий маданий мерос бошқармаси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда, ёдгорлик ҳудудини кўздан кечириб, тарихий маданий меросимизни асраб авайлаш, муҳофаза зоналарини белгилаб, атрофини ўраш, йўлларни таъмирлаш ҳамда таниқли тарихчи-олимларни жалб қилган ҳолда қазишма ва консервация ишларини давом эттириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг