Жанубий Кореядаги савдо марказида юз берган ёнғин оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди

18:04 26 Сентябр 2022 Дунё
951 0

Иллюстратив фото

Жанубий Кореянинг Тежон шаҳридаги савдо марказида юз берган ёнғин оқибатида камида етти киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.

Ёнғин савдо марказининг ертўласида бошланган ва тезда юк ортиш жойига ўтган. 110 дан ортиқ одам, жумладан савдо маркази ходимлари ва яқин атрофдаги меҳмонхона мижозлари эвакуация қилинган. Расмийларнинг айтишича, агар ёнғин иш вақтида бошланганда зарар бундан ҳам каттароқ бўлиши мумкин эди.

Тежон ёнғин хавфсизлиги департаменти вакили Го Син Чхолнинг айтишича, тирик қолганларни қидириш давом этмоқда. Ёнғинни ўчириш учун 500 дан ортиқ ўт ўчирувчи ва 90 та техника сафарбар этилган. 

Юсонг ўт ўчириш бўлими вакили Ли Син Хоннинг айтишича, ўлик ҳолда топилган олти киши савдо маркази ходимлари бўлиб, расмийлар еттинчи қурбоннинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Ёнғин ўчирилган. Ўт ўчирувчилар ва полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Маҳаллий ОАВ гувоҳларнинг маълумотларига таяниб, ёнғинга ертўлада қувват олаётган электромобилнинг портлаши сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер