Жанубий Корея Олмалиқ кон-металлургия комбинати учун 12 миллион доллар грант ажратади

13:39 28 Декабрь 2022 Иқтисодиёт
541 0

Фото: Архив сурат

25 декабрь куни Корея Миллий Ассамблеяси томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинатига 15 млрд вон(12 млн АҚШ доллари атрофида) миқдоридаги грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинди.

Мазкур грант маблағлари доирасида Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бирлашмасининг Ўзбек-Корейс илмий техник маркази қошида саноат тажриба цехи ташкил этилади.

Ушбу цехга замонавий лаборатория жиҳозлари ҳамда технологик ускуналари олиб келинади. У ерда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш дастурга асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, янги технологияларни жалб қилиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер