Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашиб кетди

17:16 17 Июнь 2024 Дунё
288 0

Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудда Хитой кемаси ва Филиппин таъминот кемаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси қирғоқ қўриқлаш бошқармаси хабарига таяниб, «Анадолу» хабар берди.

Баёнотга кўра, бугун, 17 июнь куни Филиппин кемаси Жэнай рифига туташ сувларга (Филиппинда Иккинчи Томас йўналиши деб аталади) «ноқонуний равишда кириб келган».

«Филиппин кемасининг Хитой томони бир неча марта огоҳлантиришларига қарамай ва сувдаги ҳодисалар олдини олиш бўйича халқаро қоидаларни бузган ҳолда Хитой навигация кемасига хавфли яқинлашгани тўқнашувга сабаб бўлди», дейилади хабарда.

Пекин Иккинчи Томас йўналишини ўзининг акваторияси деб билади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида 15 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер