Жанубий Африка 2021 йилда сайёҳлар учун очилиши мумкин

23:35 09 Июнь 2020 Дунё
1543 0

Фото: РИА Новости

Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) ҳукумати хорижлик сайёҳларнинг мамлакатга киришига 2021 йилдан рухсат беришни режалаштирмоқда.

Мамлакатда коронавирус сабаб белгиланган чекловлар босқичма-босқич бекор қилинаётганига қарамай туризм соҳасини тиклашга бир неча ой вақт керак. Ўтган ҳафтадан ЖАРда корхоналар, дўконлар ва мактаблар очила бошлаган. Лекин шунга қарамай жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юришнинг мажбурийлиги, шунингдек, кўчада фақат 6:00 дан 18:00 гача юриш тартиби ҳам амалда сақланиб қолинган.

Саёҳатчилар қўриқхоналарга ташриф буюриши мумкин, аммо ички туризм миқёсида саёҳат қилишга ҳам йил охиригача рухсат берилмайди.

Тахминларга кўра, ЖАРда мамлакат фуқароларининг дам олиш курортларида ҳордиқ чиқаришига декабрь ойида рухсат тегиши мумкин. Халқаро туризм мавсуми эса келаси йил февраль ойидан очилиши режалаштирилмоқда.

Жонс Хопкинс университети эълон қилган статистик маълумотларга кўра, Жанубий Африкада 50 879 нафар одам коронавирусга чалинган, 1 080 нафар бемор COVID-19 сабаб ҳаётдан кўз юмган. 26099 нафар киши касалликдан соғайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер