Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатларига ўзгариш киритишнинг зарурати нимада?

13:04 27 Ноябрь 2020 Жамият
791 0

АОКА залида ИИВ мутасаддилари иштирокида ўтказилган  матбуот анжуманида ушбу масалага изоҳ берилди:

— Жамоат хавфсизлигини таъминлашда бир қатор салбий воқеаларнинг юз бераётгани, жумладан, бугунги кунда фуқаролар, айниқса ёшлар орасида пичоқ ва бошқа совуқ қуролларни олиб юриш, ўзаро жанжал вақтида мазкур ашёлардан фойдаланган ҳолда қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст етказиш, босқинчилик ҳамда безорилик билан боғлиқ жиноятлар содир этилиш ҳолатлари кўпайган. Масалан:

— 2017 йилда — жами 1391 та, шундан 1019 таси ёки 73 фоизи — пичоқлар;

— 2018 йилда — жами 4223 та, шундан 2999 таси — пичоқлар;

— 2019 йилда — жами 4451 та, шундан 2817 таси — пичоқлар;

— 2020 йилнинг 9 ойида — 29 428 та, шундан 25 503 таси ёки 85 фоизи — пичоқ ва қолгани бошқа турдаги предметлар.

Мазкур предметларнинг 58 фоизи — кўчада, 22 фоизи — бозорларда, 24 фоизи — таълим муассасаларида аниқланган. Бунинг оқибатида эса фуқаролар ўртасида бир-бирига нисбатан ўзаро жанжал оқибатида турли даражадаги тан жароҳатлари етказиш каби салбий ҳолатлар юз беришига олиб келган.

Шу сабабли, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлардан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятлар учун айбдор шахсга жавобгарлик масаласини кўришдан кўра, ушбу ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бу билан инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етишига олиб келадиган омилларни бартараф қилиш, фуқароларни хавфсиз ва тинч ҳаёт кечиришини таъминлаш лозимлиги сабабли ҳамда «Қурол тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида ушбу Қонунни қабул қилиш зарурати мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер