Жамият ривожига қаратилган энг яхши ташаббуслар қўллаб-қувватланади
Фото: Халқ сўзи
“Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамда ҳамкор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган тадбирда ғолибларни аниқлашда ҳудудларда ижтимоий масалаларни муваффақиятли ҳал этишга қаратилган ташаббуслар инобатга олинди. Жойларда аҳоли ўртасида ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш, шу орқали ҳимояга муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳа инфратузилмасини такомиллаштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам танловнинг бош мавзуларидан бири бўлди.
Танловнинг туман ва шаҳар босқичида пешқадамлик қилган 25 иштирокчи Нурафшонда ўтган баҳсларда “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” каби йўналишларда салоҳияти ва тажрибасини намойиш этди.
Якуний натижаларга кўра, ғолиблар вилоят ҳокимлиги ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши совғалари билан тақдирланди.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг