Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳрининг учта туман ҳокимини бирданига жаримага тортди

08:12 27 Декабрь 2021 Жамият
1196 0

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинги натижаларига кўра пойтахтнинг бир қанча туманлари ҳокимларини интизомий жазолаш ва рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Маълумотларга кўра, рейтингда “яхши” баҳога эга бўлганлиги учун Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пўлатов, Бектемир тумани ҳокими Тапил Махамадзияев ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов, уларнинг ўринбосарлари ва сектор раҳбарларига 30 фоизлик устама қўшилган. 

Aммо “қониқарсиз” деган баҳо учун Шайхонтоҳур тумани ҳокими Aбдуқаҳҳор Тўхтайев, Учтепа тумани ҳокими Фарход Aбдуллаев ва Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровлар иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер