Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёда инсон капиталини ривожлантириш делегацияси билан учрашув ўтказилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида вазир Ҳилола Умарова Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёда инсон капиталини ривожлантириш бўйича минтақавий директори Михал Рутковски бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар:
“Таълим сифатини оширишга қаратилган миллий баҳолаш тизимини яратиш, соҳа мутахассислари малакаси ва тажрибасини ошириш” ҳамда “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаларини муҳокама қилишди.
Тадбир якунида Вазирлик ва Жаҳон Банки келгусида самарали ҳамкорлик алоқаларини давом эттириш ва уларни ривожлантириш истагида эканликларини билдиришди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг