Жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиб бўлмайди, жарима ҳам керак — Алишер Қодиров
Интернет безорилиги учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақида «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Сиёсатчининг таъкидлашича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддасига 1-қўшимча билан, ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилиш, камситиш, жамоат ва фуқаролар осойишталигини бузадиган ёки шунга ўхшаш ҳаракатлар учун 5 миллион сўмгача жарима ёки 10 сутка қамоқ белгиланмоқда.
«Жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиб бўлмайди, жарима ҳам керак. Лойиҳани қўллаб қувватладик», — деб ёзган Алишер Қодиров.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг