Жадид боболар сиймосини тарихга муҳрлаётган кулол
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғоналик машҳур кулол-рассом Тоҳиржон Ҳайдаров юртимизда «Тоҳир сопол» номи билан танилган. Кулолнинг айтишча, бу номни унга «Муштум» ҳажвий журналида рассом сифатида фаолият кўрсатаётган даврида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад қўйган.
Тоҳиржон Ҳайдаров мамлакатимиздаги илк кулолчилик хусусий уй-музейи асосчиси бўлиб, ўз хонадонида катта музей ташкил этган. Бу ерда фарзандлари билан бирга, сопол идишларга ўзбек мумтоз адабиёти, санъати намояндалари қиёфаси игна ёрдамида чизилади. Қўл иши орқали жадидларнинг сиймоси туширилган кулолчилик буюмлари сўнгги йилларда юртимизда, хорижда харидоргир бўлиб улгурди.

Фарғона вилояти мусиқали драма театрида машҳур ижодкор ҳақида саҳналаштирилган «Кулолнинг армони» спектакли премьераси бўлиб ўтди. Драматург Илҳом Ўрмоннинг «Кулолнинг армони» номли асари асосида саҳналаштирилган спектаклда Риштон кулолчилик мактаби таниқли намояндасининг ўзига хос услуби талқин этилган.
— Спектаклни кўзимда ёш билан томоша қилдим, — дейди таниқли кулол. — Чунки бугун энг катта армонларимдан бири ушалди. Шу табаррук саҳнада меҳрибон онажоним учун анвойи гуллар совға қилиб, энг эзгу тилакларимни изҳор этдим.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг