Зеленский Путин билан учрашишга тайёр — Украина бош вазири ўринбосари

23:02 15 Март 2022 Дунё
1331 0

Фото: DR

Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук Владимир Зеленский россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашишга тайёрлигини тасдиқлади. Бу ҳақда BFMTV телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Президентимиз Путин билан учрашишга, музокаралар столига ўтиришга тайёр. Украина президентини мамлакат аҳолисини 90 фоизи Украина миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун музокаралар ўтказишга тўлиқ мандат берди», дейди Верешчук.

Унинг сўзларига кўра, учрашувда Украина ўт очишни тўхтатиш, гуманитар йўлаклар ишини муҳокама қилишни, шунингдек, сиёсий жараён бўйича музокараларни бошламоқчи.

Аввалроқ, Кремль ҳам Киев доимий равишда Путин ва Зеленский ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш бўйича таклифлар билан чиқишаётгани маълум қилган эди.

24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин «махсус ҳарбий операция» бошланганини маълум қилган эди.

Шундан сўнг Россия Қуролли кучлари Украина ҳудудига киритилди. Ва бунинг оқибатида Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер