Зарбдорда “Ҳоким олимпиадаси” ўтказилди
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси-2026” дастурлари доирасида стол тенниси бўйича “Зарбдор туман ҳокими олимпиадаси” бўлиб ўтди.
Шижоатли ёшларни бирлаштирган навбатдаги спорт байрамида спорт мактаби тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари қошидаги спорт клубларининг 12-14 ёшли энг иқтидорли вакиллари иштирок этишди.
Мусобақанинг ҳар бир дақиқаси кескин рақобат ва муросасиз баҳсларга бой бўлди Ёш теннисчилар ракеткаларда нафақат тезкор зарбалар беришди, балки юксак спорт маданияти, темир интизом ва ғалабага бўлган кучли иродасини намоён қилди.

Бу каби мусобақалар нафақат чемпионларни саралаб беради, балки давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашган ҳолда, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилади.
Муҳим факт: Жорий йилнинг 7 апрель куни Президентимиз раислигида Жисмоний тартиб ва спорт соҳасидаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам Зарбдор тумани ёшлари учун яратилган имкониятлар алоҳида эътироф этилган эди.
Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг