Зангиотадаги боғча мудираси нега қамалди?

10:00 11 Май 2021 Жамият
622 0

Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ҳудуддаги ташкилот ва муассасаларда қонунлар ижросини таъминлаш, бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳолатларини бартараф этиш, айбдорларга нисбатан кескин чоралар қўллаш юзасидан тезкор ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ана шундай тадбир натижасида Зангиота туманидаги 16-сонли МТТда содир этилган қарийб, 1 миллиард сўмлик талон-тарожлар фош этилди.

Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, ўзи хон, кўланкаси майдон боғча опа амалдаги қонунларни менсимай, 37 нафар «ўлик жон»ларга ойлик иш ҳақи ёзиб, доимий равишда ўзлаштириб келган. Натижада, жами 983,5 млн. сўм бюджет маблағларини шунчаки еб юборган!

Вилоят прокуратурасининг тезкор ҳаракатлари туфайли ҳудуддаги таълим муассасалари раҳбарлари томонидан бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари юзасидан 11 та жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда. Айниқса, Оққўрғон туманидаги 2-,6-,10-,12-сонли мактабгача таълим ташкилотларидаги масъуллар болалар ҳаққини «туя» қилишда ким ўзарга мусобақа қилишгани маълум бўлди.

Шодиёр Мутаҳаров
(«Халқ сўзи»)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер