Зангиотада 3 та уйга ўт кетди
Тошкент вилоятида ФВВ қутқарувчилари 3 та уйдаги ёнғинни бартараф этдилар. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Ушбу ҳодиса бугун, 20 октябрь куни Зангиота туманида жойлашган «Алоқа» МФЙ ҳудудида содир бўлган. Соат 07:19 да бир неча дақиқа фарқи билан қўшни бўлган учта уйда кетма-кет ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан Тошкент вилояти ФВБ қутқарувчилари етиб келган. Соат 08:05 да ёнғин ўраб олинган бўлса, 08:33 да уни тўлиқ бартараф қилишга эришилди. Ёнғин ҳодисаси уйларнинг 400 кв. м. қисмига зарар етказган. Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар аниқланмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг