Заиф кўрувчи ва кўзи ожизлар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилмоқда
Шу кунларда Бухоро вилоятида Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт федератсияси томонидан кўзи ожиз ва заиф кўрувчи спортчилар ўртасида 100 катакли шашка бўйича мамлакат чемпионати ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси хабарларига кўра, ушбу мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан келган жами 72 нафар спортчи иштирок этмоқда. Айни пайтда мамлакат чемпионатида Самарқанд вилояти жамоаси аъзолари етакчилик қилишмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳри ҳамда Сурхондарё вилоятидан ташриф буюрган иштирокчилар ҳам совринли ўринлар учун даъвогарлик қилишмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг