«ЗАГС»ларнинг иш вақти ўзгарди

12:37 21 Декабрь 2020 Жамият
7944 0

Барчага маълум, аввал турли ҳудудлар ФҲДЁ бўлимларининг иш вақти ҳар хил бўлган.

Масалан, Тошкент шаҳрида душанба — дам олиш куни бўлган бўлса, бошқа ҳудудларда иш куни эди. Бу ҳолат, мазкур маълумотга эга бўлмаган аҳолига ноқулайлик туғдирар эди.

Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан ушбу масала қайта кўриб чиқилиб, ФҲДЁ бўлимларининг тўлиқ иш вақти душанба – жума кунлари этиб белгиланди.

Энг муҳими, эндиликда ФҲДЁ бўлимлари томонидан шанба кунлари ҳам 9.00 дан – 15.00 га қадар аҳолига хизмат кўрсатилади.

Бунда, меҳнат қонунчилигига тўлиқ риоя қилинган ҳолда шанба кунлари ишлайдиган ходимларнинг умумий иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ортмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер