“Юз ғазал — юз жавоҳир”

17:36 14 Февраль 2024 Жамият
515 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ташаббуси билан ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан эълон қилинган “Юз ғазал – юз жавоҳир” танловининг Қашқадарё вилояти босқичи ўтказилди.

Ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган ушбу танловнинг бу йилги ҳудудий босқичларида ҳам 500 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, ҳар бир ҳудуд ғолиблари танловнинг вилоят босқичи ғолиблиги учун баҳс олиб боришди.

— Иштирокчиларни баҳолашда ёдланган ғазаллар сони ва ижро маҳоратига асосий эътибор қаратилди, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими етакчи мутахассиси Лазизбек Нарзуллаев. — Танлов қатнашчилари орасида мактаб ўқувчилари, талабалар ҳамда ўқитувчилар борлиги, айниқса, ёшлар кўп экани эътиборга молик. Жумладан, Нишон туманидаги 46-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Жўрабек Боймуродов ҳали 7 ёш бўлишига қарамай Навоий ва Бобур ижодидан кўплаб ғазалларни ёд олгани ҳакамлар ҳайъати ва томошабинлар олқишларига сазовор бўлди.

Якуний натижаларга кўра, Шаҳрисабз туманидаги 26-мактаб ўқувчиси Заҳро Нўмонжонова Алишер Навоий ва Бобур ижодидан 70 дан ортиқ ғазални ёддан айтиб бериб, 1-ўринни қўлга киритди. Деҳқонобод туманидаги 23-мактаб ўқувчиси Фарзона Келдиева 2- ва Бухоро давлат университети талабаси, мубораклик Бахтиёр Файзиев 3-ўринга муносиб кўрилди.

Ғолиб ва фаол иштирокчиларга диплом, қимматбаҳо совға ҳамда китоблар тўплами топширилди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер