Ютуқлар залворли, галдаги вазифалар ҳам

00:25 02 Октябр 2023 Жамият
646 0

Кейинги йилларда ўқитувчилар фаолиятига ноқонуний аралашиш, турли жамоат ишларига мажбурий жалб этиш, энг асосийси, турли қоғозбозликлардан халос этилганимиз ўз самарасини бермоқда. Бунинг ёрқин самарасини яқин йилларгача Фарғона вилояти туманлари ичида эътироф этишга арзигулик ютуқлари бўлмаган Данғара мисолида ҳам кўриш мумкин.

Бу ўқитувчининг жамиятдаги обрў-эътибори ошиши ҳамда касбий малакаси ва илмий салоҳиятини яхшилашга интилишида яққол намоён бўлмоқда. Мисол учун, тумандаги мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши 2020/2021 ўқув йили якуни бўйича вилоят миқёсида ўртача, яъни 27,3 фоиз бўлган бўлса, 2022/2023 ўқув йилида ушбу кўрсаткич вилоятда энг яхши бўлиб, деярли 40 фоизга кўтарилди.

Шунингдек, мактабларда фаолият олиб бораётган олий тоифали ўқитувчилар улуши ошмоқда. 2020/2021 ўқув йилида таълим муассасаларида устозларнинг қарийб 50 фоизи мутахассис ўқитувчи сифатида фаолият олиб борган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг салмоғи 32 фоизгача камайишига эришилди. Айни пайтда туман мактабларида келажагимиз ворисларига 500 нафардан зиёд миллий ва халқаро сертификатга эга бўлган ўқитувчилар таълим бермоқда.

Хуллас, ютуқлар залворли, галдаги вазифалар ҳам. Зиммамизда таълим сифатини оширишдек муҳим талаб турибди. Зеро, ўқитувчига берилган бугунги имконият ва яратилган шароитлар мамлакатимиз таълим тизимини жаҳон андозалари даражасида ривожлантириш учун омил бўла олади.

Алимардон СОДИҚОВ,

Данғара тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи, “Содиқ хизматлари учун” медали соҳиби.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер