Юртимизга Moderna вакцинасининг навбатдаги йирик партияси олиб келинди

16:44 17 Февраль 2022 Жамият
1059 0

Бугун мамлакатимизга COVAX дастури доирасида 2 822 400 доза Moderna вакцинаси келтирилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 53 579 548 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

— 2 404 480 дозаси AstraZeneca;

— 38 700 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

— 1 341 790 дозаси "Sputnik V";

— 6 322 860 дозаси Moderna;

— 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;

— 1 976 000 дозаси Sinovac;

— 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 44 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер