Юртимизда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши кутилмоқда 

10:03 29 Сентябр 2021 Жамият
167 0

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 30 сентябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 1-3 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

1-3 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари аста-секин 3-8° илиқгача, кундуз кунлари 12-17° илиқгача, шимолда кечалари 0-5° илиқгача, кундуз кунлари 10-15° илиқгача пасаяди.

1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, 2-3 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

30 сентябрда ва 1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер