Юридик атамалар электрон луғати (тезауруси) ҳамда Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати тақдимоти бўлиб ўтди

15:45 13 Октябр 2023 Жамият
742 0

Адлия вазирлигида “Давлат тилини ривожлантиришда инновацион ечимлар” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда Юридик атамалар электрон луғати (тезауруси) ва Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати платформалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Бугунги кунда жами 3236 та юридик термин ва тушунчанинг тезаурус луғат мақоласи тайёрланган, улардан 2116 таси thesaurus.tsul.uz платформасига жойлаштирилган, 1126 та термин экспертиза босқичида. Экспертизадан ўтгандан кейин улар ҳам платформага жойлаштирилади.

Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати порталида 10 минг атрофида исм мавжуд. Хусусан, арабча, ўзбекча, туркча, татарча, мўғулча, юнонча, сурёнийча, паҳлавийча, яҳудийча, сўғдча, ўзбекча-қадимий туркча исмлар келтирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер