Юрак учун энг фойдали мевалар айтилди
Ҳар куни апельсин истеъмол қилиш артериал қон босимини пасайтириб, юракнинг яхши ишлашини қўллаб-қувватлайди, деб хабар берди Хроника.инфо манбаси.
Мисрлик олимларнинг аниқлик киритишларича, цитрус мевалар организмдан зарарли моддаларни чиқариб юборадиган антиоксидантларга бой.
Хусусан, апельсин таркибида калий тузи кўп. Бу юракнинг барқарор уриши ва қон босимини назорат қилишда зарурдир.
Бу каби меваларни мунтазам истеъмол қилиш организмда “яхши” холестеринни шакллантиради ва вена томирларини кенгайтириб, нафас йўллари касалликларига нисбатан чидамлиликни оширади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг