Юрак-қон томир касалликларини олдини олишнинг асосий йўналишлари белгиланди
Президентимизнинг “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатда қуйидагилар юрак-қон томир касалликларини олдини олишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
— бирламчи тиббиёт муассасалари томонидан даврий тиббий кўрикларни йўлга қўйиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш;
— эҳтиёжманд аҳоли қатламларини зарур дори воситалари билан бепул таъминлаш;
— ҳудудларда кўрсатилаётган юқори технологик, каминвазив кардиологик ҳамда кардиожарроҳлик тиббий хизматлар кўламини ошириш;
— бирламчи бўғиндаги мутахассисларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш ва салоҳиятини ошириш, соҳада илм-фанни тараққий эттириш;
— юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини рақамлаштириш.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг