Юқори кучланишли электр узатиш тармоғида юзага келган носозлик бартараф этилмоқда
Тошкент шаҳридаги 35/10/6 кВли “Сазит” подстанциясидан таъминланувчи юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоғида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида Миробод туманининг Дашнобод, Помир, Марғилон, Гайдар Алиев, Мирзо Жаҳонгир, Фитрат, Оқ йўл ва Қизил Арват кўчаларидаги аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда мазкур носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг