Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйда ҳам ёнғин содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, бугун, 13 июль куни соат 18:35 да Юнусобод тумани, Юнусобод 8-даҳасида жойлашган, кўп қаватли уйнинг 8-қаватидаги, хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБга амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Мурожаатга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 18:42 да етиб бориб, соат 19:11 да ёнғин ўраб олинган ва соат 19:14 да тўлиқ ўчирилган.
«Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳолат оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ» — дейилади ФВБ хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг