“Юнусобод” метро йўналишидаги қурилишидаги ҳалокат натижасида қурбонлар сони 6 нафарга етди. Уларнинг шахси ва яшаш манзиллари маълум қилинди

12:33 19 Декабрь 2019 Жамият
1529 0

Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган фавқулодда вазият оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарга етди

Воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида кеча ва бугун 6 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва уларнинг шахсига аниқлик киритилди:

  • 1.1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли;
  • 2.1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Равшанов Жонибек Ислом ўғли;
  • 3.1999 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Давронбек Ботирович;
  • 4.1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида истиқомат қилган фуқаро Диёров Анвар Нормуродович;
  • 5.1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Фармонобод қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Рахматов Ихтиёр Амриддин ўғли.
  • 6.1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилган фуқаро Каримов Зариф Тўлқинович.

Ҳукумат комиссияси томонидан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер